Jump to content

Жаҳонпаҳон

From Ziyosfera
Revision as of 14:19, 12 November 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekcha Vikipediyadan avtomatik import (Maxsus:NewPages watcher))
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Жаҳонпаноҳ — 1326–1327-йилларда Деҳли султонлиги ҳукмдори Муҳаммад бин Туғлоқ томонидан асос солинган ўрта асрлар Деҳлисининг тўртинчи шаҳри. Мўғул босқинларининг доимий таҳдидига қарши туриш мақсадида Туғлоқ ХИВ асрда қурилган Одилобод қалъасини ҳамда Қила Раи Питҳора ва Сири қалъаси оралиғида жойлашган барча иншоотларни ўз ичига олган мустаҳкамланган Жаҳонпаноҳ (форс тилида «Дунё паноҳи» деган маънони англатади) шаҳрини барпо этган. Ҳозирги кунга келиб на шаҳар, на қалъа бутун ҳолатда сақланиб қолган. Бундай ҳолат юзага келишига турли сабаблар кўрсатилади. Уларнинг асосийларидан бири Муҳаммад бин Туғлоқнинг ўзига хос бошқарув услуби бўлиб, у кутилмаганда пойтахтни Декандаги Давлатободга кўчириш ҳақида фармон берган, бироқ кўп ўтмай яна Деҳлига қайтишга мажбур бўлган[1][2][3].

Адилабед қалъаси фасадиъ
Адилабад интерери

Шаҳар деворларининг харобаларини Сиридан Қутб минорга элтувчи йўл бўйида, шунингдек, Ҳиндистон технология институти (ИИТ) орқасидаги алоҳида ҳудудларда, Бегумпур, Кҳирки масжиди, Сатпула ва бошқа қўшни манзилларда учратиш мумкин. Сатпула ҳудудида кўринганидек, қалъа деворларининг айрим қисмлари шу қадар кенг бўлганки, уларнинг ичида озиқ-овқат захиралари ва қурол-яроғларни сақлаш учун махсус омборхоналар ҳам барпо этилган. Кейинги даврларда олиб борилган археологик қазишмалар натижасида Жанубий Деҳли қишлоқлари ва турар жой мавзеларида кўплаб меъморий обидалар аниқланиб, шаҳар ҳудудининг сирлари йиллар давомида ойдинлашиб борган.

Деҳлидаги жадал шаҳарсозлик ва кенгайиш жараёнлари туфайли Жаҳонпаноҳ ҳудуди Жанубий Деҳлининг замонавий иншоотлари орасида қолиб кетган. Тарихий қишлоқ ва унинг атрофида сочилиб ётган кўплаб харобалар Жанубий Деҳлининг Панчшеэл Парк, Малвия Нагар, Адчини даҳалари ҳамда Ауробиндо ашрами билан ўралган. У шимолдан жанубга томон Ташқи ҳалқа йўли ва Қутб мажмуаси оралиғида, шарқдан ғарбга томон эса Меҳраули йўли ва Чираг Деҳли йўли орасида жойлашган бўлиб, Меҳраули йўлининг нариги томонидаги Ҳиндистон технология институти ҳудуднинг муҳим мўлжалларидан бири саналади[4][5][6].

Манбалар

  1. ↑ Мадан Моҳан. „Ҳисториcал Информатион Сйстем фор Сурвейинг Монуменц анд Спатиал Дата Моделинг фор Cонсерватион оф Cултурал Ҳеритаге ин Делҳи“ (эн). Қаралди: 2009-йил 15-май.
  2. ↑ Аиткен, Билл „Спеакинг Стонес: Wорлд Cултурал Ҳеритаге Ситес ин Индиа“, . Тҳе отҳер Делҳис (эн). Эичер Гоодеартҳ Лимитед, 2001 — 25-бет. ИСБН 81-87780-00-2. „Wҳатевер тҳе cаусе оф Тугҳалқабад'с демисе, Гҳиясуддин’с суccессор Моҳаммед Бин Тугҳлақ ретурнед то тҳе оригинал Ражпут сите. Ҳоwевер, тҳе Монгол тҳреатенед агаин анд тҳе неw рулер деcидед то wалл Қила Раи Пиҳора, Сири анд тҳе субурбс бетwеэн тҳем то буилд ҳис Жаҳанпнаҳ ор 'Рефуге оф тҳе Wорлд'“ 
  3. ↑ „Адилабад - Тҳе Фоуртҳ Форт оф Делҳи“ (эн) (Мап). 2008-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 19-май.
  4. ↑ Шарма, Й. Д. „Делҳи анд иц Неигҳбоурҳоод“, . Сири Форт & А- Сирис (эн). Неw Делҳи: Арчаэологиcал Сурвей оф Индиа, 2001 — 25 & 73-бет. Қаралди: 2009-йил 24-апрел (2005-йил 31-августда асл нусхадан архивланган). 
  5. ↑ Пеcк, Луcй „Жаҳанпанаҳ“, . Делҳи - А тҳоусанд еарс оф Буилдинг (эн). Неw Делҳи: Роли Боокс, 2005 — 58–69-бет. ИСБН 81-7436-354-8. 
  6. ↑ „Бегумпури Масжид“ (эн). 2009-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 24-май.