Jump to content

Агрофирма

From Ziyosfera
Revision as of 19:55, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Агрофирма — маҳсулот ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш ва сотиш, хизмат кўрсатиш тизимидаги корхоналарни ягона бошқарув асосида бирлаштирган агросаноат корхонаси. Агрофирма қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва етказиб бериш жараёнларидаги барча ишларни яхлит тизим орқали ўз вақтида мувофиқлаштириш, меҳнат унумдорлигини кўтариш, хомашёни нобуд қилишга олиб келади , шунингдек кўрилган фойда ҳисобидан йирик инвестицияларни амалга ошириш ҳамда фойдани Агрофирма таркибидаги корхоналар ўртасида тақсимлашга имконият яратади. Агрофирма маҳаллий ресурслардан унумли фойдаланишни, унинг таркибига ёрдамчи тармоқлар ва кичик корхоналар ҳам кириши мумкин. Ўзбекистонда ҳукумат фармойиши билан кейинги йилларда „Бешариқ“ (Фарғона вилояти), „Оқолтин“ (Сирдарё вилояти), „Ромитан“ (Бухоро вилояти) ва бошқа Агрофирмалар ташкил этилди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил