Алуфа

Revision as of 19:56, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Алуфа, улуфа (араб. — хашак, ем) — 1) ҳарбий қўшин ва лашкар ихтиёридаги от-улов учун аҳолидан тўпланадиган натурал солиқ. Чопарлар ва элчиларнинг от-уловлари ҳам Алуфа орқали йиғилган ем-хашак билан таъминланган. Жангчиларга бериладиган маош ҳам Алуфадеб аталган. Масалан, „Темур тузуклари“да Амир Те-мур „Яна буюрдимки, ўнбоши юзбошининг тасдиғи билан, юзбоши мингбошининг тасдиғи билан, мингбоши амир ул умаронинг тасдиғи билан улуфа олсинлар“ деб кўрсатма беради. Алуфа истилоҳи ХИИ асрдан маълум; 2) ХВИИИ асрда Бухоро хонлигида ғозииларни натура (буғдой ва бошқалар) ҳамда пул билан тақдирлаш.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил