Jump to content

Арбитраж

From Ziyosfera
Revision as of 19:59, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Арбитраж (франсузча: арбитраге) – 1) ҳакамлар суди, бунда томонлар ўзлари сайлаб қўядиган ёки ўзаро келишувга биноан, қонунда белгиланган тартибда тайинланадиган арбитрларга (ҳакамларга) мурожаат қилади; 2) низо воситачи судя (арбитр) томонидан ҳал этиладиган ҳакамлар суди; хўжалик муносабати иштирокчилари ўртасидаги мулкий ва мулк билан боғлиқ номулкий низоларни ҳал қилиб берадиган орган; 3) давлатлар орасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал этувчи халқаро орган (масалан, ҳакамлар судининг доимий палатаси; 4) валюта арбитражи – бир валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиб, уни айни вақтда валюта курслари ўртасидаги фарқдан фойда олиш мақсадида бошқа валюта бозорида сотиш.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил