Jump to content

Аутбридинг

From Ziyosfera
Revision as of 20:00, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Аутбридинг (инг. оут – ташқари ва бреэд – урчитиш) – бир-бирига ирсий жиҳатдан яқин (қариндош) бўлмаган организмларни чатиштириш. Чорвачиликда Аутбридингдан мақсад баъзи бир қондош ҳайвонларда учрайдиган нуқсонлар (ҳайвон тана тузилиши, маҳсулдорлик кўрсаткичлари, резистентликнинг пасайиши ва ҳоказо лар)ни йўқотишда қўлланади. Аутбридинг аввалдан режалаштирилган, яхшиланиши зарур бўлган белгиларни инобатга олган ҳолда бажарилади. Ҳар хил экологик зоналардаги бир зотга мансуб, лекин қариндош бўлмаган ҳайвонларни урчитиш уларнинг ҳаётчанлигини оширишда яхши самара беради. Ўзбекистонда Аутбридинг наслчилик бошқармалари ва инспексиялари раҳбарлигида наслли моллар ва уларнинг уруғидан фойдаланиш ёки хўжаликларда наслдор эркак ҳайвонларни алмаштириш орқали амалга оширилади. Аутбридинг фақат соф ҳолда урчитиладиган ҳайвонларни кўпайтиришда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил