Jump to content

Баббитлар

From Ziyosfera
Revision as of 20:01, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Пигс анд барс оф Граде #2 Баббитт

Баббитлар – қалай, қўрғошин, рух ёки алуминийга сурма, мис, кадмий, мишяк ва бошқа металлар қўшиб тайёрланадиган қотишмалар. Қалайли қотишмани биринчи марта (1839) тайёрлаган америка муҳандиси И. Баббит (1799-1862) шарафига шундай аталган. Ишқаланиш коэффициенти кичик, яъни ишқаланганда унча ёйилмайди. Машиналарнинг ишқаланувчи деталлари ҳамда электр двигателлар, турбиналар, компрессорлар, насослар, генераторлар ва станокларнинг подшипникларини тайёрлаш учун ишлатилади. Деталлар ёки подшипникларнинг қаерда ишлатилишига қараб, баббитларнинг турли хиллари қўлланади. Масалан: юқори температурали шароитда ишловчи подшипниклар учун қўрғошинли баббитлар ишлатилади ва ҳоказо[1].

Манбалар

  1. ↑ "Баббитлар" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

Ҳаволалар