Jump to content

Баташ

From Ziyosfera
Revision as of 20:02, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Баташ, ботош — ўзбек қабилаларидан бири. Баташлар 18 — XIX асрларда Бухоро хонлигининг сиёсий ҳаётида муҳим рол ўйнаган. В. Радловнинг ёзишича, манғитлар сулоласидан бўлган Бухоро хони тахтга ўтирар экан, уни 4 қабила вакиллари кигизга ўтқазиб 4 томонидан кўтарганлар. Бу қабилалар — минг, аллот (арлот), баҳрин ва баташ бўлган. XIX асрнинг 70-й.ларида Қашқадарё вилоятида 5 минг Баташ бўлган. Баташлар ўтроқ ҳолда Бухоро, Сурхондарё вилоятларида ҳам яшаган. Баташ ўзбек миллати таркибига кирган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил