Болдоқ
Appearance
Болдоқ — 1) кўзсиз силлиқ узук; 2) исирға тури, фақат ҳалқадан иборат, нафис ва безакдор бўлади. Туркистонда унинг ой тасвирли ой Болдоқ, фарғонача Болдоқ, қашқарболдоқ ва бошқа турлари кенг тарқалган; 3) бирор асбоб ёки буюмга ёрилиб кетмаслиги учун кийдириладиган металл ҳалқа; арава тўғини жапсарининг икки учини қисиб турувчи белликка кийдириладиган темир ҳалқа; 4) қиличнинг дастаси билан тиғи бириккан жойдаги (қўлни тўсиб турадиган) ҳалқаси.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |