Jump to content

Ботинийлар

From Ziyosfera
Revision as of 20:05, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Ботинийлар (араб, ботин ичкари, яширин, сирли) — исломдаги мафкуравий оқимлардан бирининг тарафдорлари. VIII асрда вужудга келган. Бу оқим тарафдорлари Қуръон оятлари ва ҳадисларни зоҳирий ва луғавий талқин этишга қарши чиққан. Уларнинг иддаоларича, оят ва ҳадисларнинг зоҳирий маъноларини эмас, балки зимнидаги яширин мазмунларини олиш зарур эмиш. Бу ақида билан улар ислом шариатига қарши чиққан бўлдилар. Зеро шариат ҳукми бўйича оят, ҳадис ва бошқа барча манбаларнинг иборалари, у қайси тилда бўлмасин, зоҳирий, луғавий ва истилоҳий маъноларига асосланган ҳолда талқин этилади. Баъзи фасоҳат, киноя, танбеҳ, истиора, ишора каби сўз ўйинлари, "муташобиҳ" оятлар ва тасаввуфий талқинлар бундан мустаснодир. Исломнинг "Аҳли сунна ва жамоа" ақидасига биноан, Б. шариатга хилоф эътиқодда бўлганликлари учун динсизлар қаторида саналган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил