Jump to content

Ботир Расулов

From Ziyosfera
Revision as of 20:05, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Википедияда исми Ботир ва фамилияси Расулов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ботир Расулов (1948.30.4, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри) – дирижёр, созанда (ғижжак). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1987). Тошкент консерваториясини ғижжак ижрочилиги (1971) ҳамда операсимфоник дирижёрлиги (1979) ихтисосликлари буйича тугатган. Ўзбек давлат филармониясида созанда (1971—74), Маданият институтида ўқитувчи (1974— 79), Тошкент оперетта театрида дирижёр, бош дирижёр ва бадиий раҳбар (1979-йилдан), айни пайтда Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқитувчи (1979-йилдан), доцент (2001-йилдан), Ўзтелерадиокомпаниянинг Дони Зокиров номидаги халқ чолғулари оркестрининг бош дирижёри ва бадиий раҳбари (2000—2002). Дирижёр репертуаридан Л.Бетховен, Г.Берлиоз, П.Чайковский, И.Брамс, М.Тожиев, М.Маҳмудов ва бошқа композиторлар асарлари ўрин олган. Р. ўзбек композиторлари (С.Юдаков, Ғ.Қодиров, Ф.Назаров ва бошқалар) ҳамда жаҳон мумтоз (И.Брамс, П.Сарасате, Н.Паганини) асарларини ғижжакда ижро этиб граммпластинкага ёздирган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил