Jump to content

Бозор сегменти

From Ziyosfera
Revision as of 20:05, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Бозор сегменти (лотинча сегментум — қисм) — бозорнинг сотиладиган товарлар тури, ҳудудий жойлашуви, харидорларнинг тоифаси ва ижтимоий қатламлари каби белгиларга кўра алоҳида қисмларга ажралиши. Бозорни сегментларга ажратишда аҳолининг харид қобилияти, яшаш шароити, ёши ва жинси, қайси товарларни афзал кўриши, кишиларнинг меҳнат фаолияти, турмуш тарзи, инфляция даражаси, бозор инфратузилмаси ва бошқа белгилар асосий омил бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида бозорда қандай валютанинг юриши, ниманинг яхши сотилиши, харидорларнинг одатанъаналари ва феълатворлари, харид қобилиятига мувофиқ бозорга товар етказиб турилади. Бозор сегменти оркали товарларни кам сарфҳаражатлар билан яхши нархда сотиш имкони яратилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил