Jump to content

Буффало

From Ziyosfera
Revision as of 20:06, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Буффало — АҚШнинг шимоли-шарқидаги шаҳар. Ню-Ёрк штатида. Эри кўли бўйидаги муҳим порт. Йирик транспорт йўллари тугуни, халқаро аэропорт бор. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 1,2 млн. киши (1990- йиллар ўрталари). АҚСҲ ва Канада орасидаги савдо муносабатлари Буффало орқали амалга оширилади. Буффало мамлакатнинг йирик саноат ва савдомолия маркази. Буффало саноатининг асосий тармоқлари: қора металлургия, металлсозлик, машинасозлик, кимё ва озиқ-овқат саноати. Олий ўқув юртлари, жумладан университет (1846-йилдан), Табиий фанлар жамияти музейи, ядро тадқиқотлари маркази, ОлбрайтНокс бадиий галереяси, шаҳар яқинида Ниагара дарёсига қурилган ГЕС бор. Буффалога XVIII аср охири ва XIX аср бошларида асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил