Jump to content

Буйдашхон

From Ziyosfera
Revision as of 20:07, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Буйдашхон, Буйлашхон, Бойдашхон (7—1560) — Жўжихон авлодларидан бўлмиш Катта жуз хони.Буйдашхон ўз ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрга тез-тез бостириб кириб, маҳаллий аҳолини талонтарож қилиб турган. Чунончи, у 1560-йил 20 та қозоқ султонига бош бўлиб, Фарғона водийсига тўсатдан бостириб кирганда, бир қанча қишлоқларни талагач, Ахсикат шаҳри томон йўл олган. Шунда Ўрта Осиёда Махдуми Аъзамдан кейин нақшбандийлик тариқатига етакчилик қилаётган Лутфуллоҳ Чустий халқни Буйдашхонга қарши оёққа турғизиб, жангга етаклаган. Натижада Буйдашхон бошлиққозоқсултонлари қўшини Ахсикат бўсағасидаги жангда бутунлай тормор келтирилган. Буйдашхоннинг ўзи эса шу жангда ўлдирилган.

Буйдашхон авлодлари ХИХ асрнинг охирлари ва ХХ асрнинг бошларида Еттисув вилоятининг Авлиёота (Жамбул), Сирдарё ва Верний (Олмаота) уездларида яшаган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил