Чатқол
Чатқол (қирғизча: Чаткал/Чаткал) — Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти ва Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоятидаги дарё. Чорвоқ сув омбори қурилгунга қадар Чирчиқнинг йирик ирмоғи бўлган. Узунлиги 217 км, ҳавзасининг майдони 7110 км². Талас Олатовининг жануби-ғарбий ён бағридан Қорақулжа номи билан бошланади. Қорақасмоқ ирмоғи қўшилгач, Ч. номини олади. Чорвоқ сув омборига қуйилади. Бошланиш қисмида Ч. чуқур ва тор дарада оқади; Қоратака ирмоғи қуйилган жойдан бошлаб дарё водийси кескин кенгаяди. Қуйи қисмида Ч. бир неча террасалари бўлган кенг водийда чуқур ўзанда оқади.
| Чатқол | |
|---|---|
Чатқол қуйи оқимида
| |
| Давлат | |
CҲ. водийсининг ён бағирлари кўп жойларда тик ва баланд тоғ ён бағирларидан иборат, калта ирмоклар, жарликлар билан парчаланган. Водийси кенг жойларда ён бағирлари ётиқроқ, баландлиги 8– 40 м бўлган террасалар ҳосил қилган. Эни 200–300 м ли қайирларда дарё ўзани бир неча майда тармоқларга ажралиб кетади. Дарё ҳавзаси баланд тоғларда жойлашган (ўртача баландлиги 2605 м). Умумий майдони 51 км² бўлган 119 кичик музлик бор. Дарё қор ва музлик сувларидан тўйинади. Ч.нинг ўртача йиллик сув сарфи Терс дарёсининг қуйилиш жойида 67 м³/сек., Назайтўқай қишлоғи ёнида 85 м³/сек., сув омборига қуйилиш ерида 126 м³/сек., 1932—74 йиллардаги кузатиш маълумотларига кўра, дарёнинг қуйилиш кисмида энг кўп сув сарфи 920 м³/сек., энг кам сув сарфи эса 7,0 м³/сек. бўлган. Ч. дарёсида март ойидан сув кўпаяди, январ — февралда камаяди. Ўрта ҳисобда йиллик сув миқдорининг 55% март— июнда, 30% июл—сентабрда ва 15% октабр—феврал ойларида оқиб ўтади. Дарё суви унча лойқа эмас (ўрта ҳисобда 460 г/м3). Дарё суви тез оққанлигидан музламайди. Лекин, шовуш оқиши ва қирғоқ музлаши мумкин. Ч. сувидан экин майдонларини суғоришда фойд аланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |