Jump to content

Чебоксари

From Ziyosfera
Revision as of 20:07, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Чебоксари (чувашча — Шупашкар) — Россия Федерацияси Чувашия Республикасидаги шаҳар, республика пойтахти (1925-йилдан). Волга дарёсининг ўнг соҳилида, Чебоксар дарёсининг Волгага куйилиш жойида. Чебоксари стансияси, автомобил йўллари чорраҳаси, аэропорт бор. Йирик даре порти. Аҳолиси 500 минг киши (2024). Илк бор 1469-йил солномасида учрайди. 1555-йилдан Рус давлати қалъаси. Волга бўйининг йирик савдо маркази. 1781-йилдан Козон губерняси уезд маркази. 1920-йилдан Чувашия мухтор вилояти маркази, 1925-йилдан Чувашия Мухтор Республикаси пойтахти, 1992-йилдан Чувашия Республикаси пойтахти. Етакчи саноат тармоқлари: машинасозлик (электротехника саноати, приборсозлик, тракторсозлик ва бошқалар), енгил (шу жумладан, ипгазлама кти); шунингдек, озиқ-овқат (сут зди, гўшт кти), қурилиш материаллари саноатлари мавжуд. Иссиқлик электр стяси бор. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан, Чувашия университети), 5 театр, 4 музей (ўлкашунослик, бадиий, адабиёт ва бошқа музейлар), филармония, картиналар галереяси фаолият кўрсатади.

Меъморий ёдгорликлардан Троица монастири (XVI аср), Введение собори (1651), Воздвижение (1702) ва Успение (1763) черковлари, XVII—XVIII асрларда қурилган турар жой бинолари сақланган.

Манбалар