Jump to content

Cлинтон Дависсон

From Ziyosfera
Revision as of 20:08, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Cлинтон Дависсон

Cлинтон Дависсон (талаффузи: Клинтон Девиссон) (1881.22.10, Блумингтон — 1958-йил, 2-январ, Шарлоцвилл)— америкалик физик, АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси. Чикаго (1908) ва Принстон (1911) университетларини тугатган. Илмий ишлари термоэлектрон ва термоион эмиссия, термоэлектрон микроскоп, иссиқлик нурланиш, кристаллар физикаси, Борнинг атом назариясига бағишланган. Америкалик физик Л.Жермер (1896— 1971) билан ҳамкорликда ва Ж.П.Томсондан мустақил равишда никел монокристаллида электронлар дифраксияси ҳодисасини очган (Д. ва Жермер тажрибаси, 1927) ва Л.де Бройлвинт материянинг тўлқин хусусияти тўғрисидаги гипотезасини амадда тасдиқлаган. Нобел мукофоти лауреати (Ж. П. Томсон билан ҳамкорлиқда, 1937)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил