Jump to content

Экзосфера

From Ziyosfera
Revision as of 20:09, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Атмосфера қатламлариЭверестТропосфераСтратосфераМезосфераМетеоритларМезосфераКарман чизиғиҚутб ёғдусиТермосфераЭкзосфера
Атмосфера қатламлари


Экзосфера (экзо… ва сфера) – атмосферанинг энг сийрак ташқи қатлами. Экзосферада зарраларнинг эркин югуриш йўли космик фазога учиб кета оладиган даражада катта бўлади. Экзосферадаги „ҳаво“нинг массаси 10_ш атмосфера массасига яқин. Енгил газлар (водород Н, гелий Не) энг тез учиб кетади. Экзосфера 450–800 км баландликда бошланиб, унинг юқори чегараси Ер сиртидан бир неча минг км баландликкача боради. Бу баландликда зарралар консентрацияси космик фазодагидек. Экзосфера ионлашган газ (плазма) дан иборат бўлади; унинг бошланишида зарядланган ва нейтрал зарралар сони тахминан тенг; Экзосферанинг юқори ярмида ҳаво деярли тўлиқ ионлашган бўлади. Экзосферанинг пастки ва ўрта қисмлари, асосан, кислород О ва водород Н атомларидан иборат; баландлик ортиши билан енгил газларнинг нисбий консентрацияси (айниқса, ионлашган водородники) тез ортиб боради. Экзосферанинг газокинетик температураси 1500— 3000 К га тенг. Экзосферада, асосан, Ернинг радиацион минтақаси жойлашган.

Яна қаранг