Jump to content

Электр двигател

From Ziyosfera
Revision as of 20:09, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Электрик двигателлар

Электр двигател — электр энергиясини механик энергияга айлантириб берувчи машина. Истеъмол қиладиган ток турига кўра, ўзгармас ток ва ўзгарувчан ток Электр двигателларига бўлинади. Ўзгармас ток электр двигателларида валнинг айланишлар частотаси (сони)ни равон ростлаб туриш мумкин. Шунинг учун валнинг айланишлар частотасини тезтез ўзгартириб туриш лозим бўлган ҳолларда шундай двигателлар ишлатилади. Ўзгармас ток электр двигател, уч хил схемали: параллел уйғонишли, кетма-кет уйғонишли ва аралаш уйг'онишли қилиб ишлаб чиқарилди (расмга қаранг). Ўзгарувчан ток Электр двигател жумласига асинхрон электр двигател, синхрон ва коллекторли двигателлар (қаранг Коллекторли машина) киради. Асинхрон Электр двигател энг кўп ишлатилади. Синхрон Электр двигателда валнинг айланишлар частотаси истеъмол қилинадиган токнинг частотасига қатъий боғлиқ бўлади. Бундай двигателлар энг қувватли электр юритмаларда ишлатилади. Электр двигателлар очиқ, берк ва герметик турларга бўлинади. Портлашга хавфсиз Электр двигателлар ҳам бор. Бундай двигателнинг ичида газ портлаганда аланга ташқарига чиқмайди. Электр двигателлар уйрўзғорда, саноат ва транспортда кенг миқёсда ишлатилади.

Ҳаволалар