Jump to content

Электрофон

From Ziyosfera
Revision as of 20:10, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Электрофон (электро... ва... фон) — граммофон пластинкасидан товуш (мусиқа, нутқ)ни қайта эшиттириш учун мўлжалланган электр қурилма. Граммофондан фарқи шуки, биринчидан, унинг пластинка қўйиладиган дискини электр двигател айлантиради, иккинчидан, Э.да пластинкадан товуш кўчирадиган мослама (адаптер) игнасининг механик тебранишлари электр тебранишларига айланади. Товуш частотали кучайтиргич электр тебранишларини кучайтиради, электр акустик тизими (бир ёки бир неча радиокарнай) уларни товушга айлантиради. Э. товуш моно..., стерео... ва квадрофоник (товуш 4 каналли усулда ёзиб олинган, товушни қайта эшиттиришда 2 карнай эшитувчининг олдига, 2 карнай орқасига қўйилади) усулларда ёзиб олинган грампластинкадан қайта эшиттириш учун мўлжаллаб ишлаб чиқарилади.