Jump to content

Элобод

From Ziyosfera
Revision as of 20:10, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Элобод — Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги шаҳарча. Устюрт платоси ҳудудида жойлашган. Транспорт йўли стансияси мавжуд (Қирққиз). Нукус шаҳридан 177 км узоқликда жойлашган. Майдони 200 гектарни ташкил этади. Аҳолиси 2655 кишини ташкил этади (2005). Элобод 2005-йил 16-мартда Оқшўлақ шаҳарчаси таркибидан чиқарилиб алоҳида шаҳарча сифатида ташкил этилган. Умумий таълим мактаби, Қўнғирот сода заводи мажмуаси, 2 та савдо шохобчаси, клуб муассасаси, спорт зали, касалхона бор. Шаҳарча ҳудудидан Қўнғирот — Бейнов транспорт йўли ўтган.