Jump to content

Эмбарго

From Ziyosfera
Revision as of 20:10, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Эмбарго (испанча. — хатга олиш, ман этиш) — давлат томонидан муайян товарлар, хизматлар, валюта ёки бошқа бойликларни мамлакатга келтириш ёки бошқа мамлакатларга олиб кетиш, четга чиқаришни тақиқлаб қўйиш; айрим мамлакатлар ёхуд мамлакатлар гуруҳи билан савдо муносабатларини тўла тақиқлаш; иқтисодий ёки сиёсий, молиявий, илмийтехлик тазйиқ воситаси бўлиб, ҳукумат томонидан жорий этилади. БМТ қарорига кўра, БМТ Уставини бузганлиги ёки бошқа ножўя ишлари учун жазо чораси тарзида муайян мамлакатларнинг бошқа мамлакатлар билан савдо алоқаларини тўсиб қўйши ҳам Э. ҳисобланади.