Jump to content

Филчалар

From Ziyosfera
Revision as of 20:12, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Филчалар (Cурcулионидаэ) — қўнғизлар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. Бошининг олдинги қисми найсимон чўзиқ бўлиб, хартумни эслатади. "Хартум"и учида кемирувчи оғиз органлари ва мўйловлар бўлади. Куртлари С шаклида, оқиш рангли ва оёқсиз, тупроқ ва ўсимлик тўқималарида ривожланади. 45000 дан зиёд тури маълум. Ўзбекистонда 1000 га яқин тури учрайди. Ф.нинг шакли ва ранги ҳар хил. Узунлиги 3–60 мм. Ўсимликхўр. Айрим турлари қишлоқ хўжалиги экинларига ва омборларда сақланадиган озиқ маҳсулотларига зиён етказади. Фитономуслар, омбор узунтумшуғи (мита), шоли филчаси айниқса кенг тарқалган.

Грйпус эқуисети