Jump to content

Фос

From Ziyosfera
Revision as of 20:12, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)


Фос

Фос (арабча: فاس‎‎ Фāс) — Марокашнинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар. Фос вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 772 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Савдотранспорт маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Муҳим саноат марказларидан. Тўқимачилик, озиқовқат, ёғочсозлик, кимё саноатлари ривожланган. Станоксозлик заводи бор. Ҳунармандчиликда мато тўқилади, сопол идишлар ва теридан турли буюмлар тайёрланади. Мамлакатнинг маданийтарихий маркази. Мағрибнинг диний марказларидан бири. Машҳур Қаравийлар мусулмон университети (859.), Марокаш санъати музейи бор. Шаҳарга илк бор VIII асрда асос солинган бўлиб, 3 қисмдан иборат: Фос алБали (эски Фос, 789 йилда Идроси И асос солган), Фос алЖадид (янги Фос, 1276-йилда курила бошлаган) ва 1916-йилдан кейин қурилган замонавий шаҳар.

Шаҳар 9— X асрларда Идрисийлар давлати маркази бўлган. XIII—XV асрларда Маринийлар давлати, XIV асрдан Мағрибнинг сиёсий маркази. 1911-йилда Фосни франсузлар босиб олган. 1956-йилдан Марокаш мустақилликка эришгач, Фос тез ривожлана бошлади.

Манбалар