Jump to content

Фуга

From Ziyosfera
Revision as of 20:13, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Фуга (итал. фуга — югуриш, қочиш) — полифониянпт эркин услубидаги мураккаб ва энг мукаммал мусиқий шакли. Одатда, бир (оддий Ф.), баъзида икки ва ундан ортиқ (мураккаб Ф.) мавзуларни имитация ва бошқа полифоник воситалар ёрдамида ривожлантиришга асосланади. Ф. мавзуси ихчам бўлиб, муайян образни акс эттирувчи бир овозли куйдир. Гомофония услуби таъсирида қарор топган Ф.да мавзунинг барча овозлар бўйлаб ўтказилиши (мавзунинг "югуриши" — номи шундан) муайян ладтоналлик (гармония) режасига мувофиқ бажарилади. "Ф." атамаси дастлаб (XIV—XVII асрлар) канонга нисбатан қўлланган. XVII асрдаричеркар, кансона, фантазия (И.Фробергер, Ж. Фрескобалвди, Я.Свелинк) каби чолғу шакллар заминида Ф. юзага келиб, И.С.Бах, Г.Ф.Гендел ижодида юксак бадиий даражасига кўтаридди. Ф. мустақил чолғу асар, тур кум шаклининг муайян қисми сифатида (мас, И.Бах, Д.Шостакович, Ўзбекистонда — Г.Мушел, Т. Қурбоновларнинг "Прелюдия ва Ф." туркумлари), йирик асар таркибида (месса, оратория, кантата — Г.Гендел, йилГайдн, С.Танеев; операда — М.Глинка, Ж.Верди, Р.Вагнер; симфонияда — С.Рахманинов) бўлиши мумкин.