Жоҳн Wиллиам Струтт

Revision as of 20:16, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Жоҳн Wиллиам Струтт (талаффузи: Жон Уилям Струтт) (1842-йил, 11-декабр, Ленгфорд Гров — 1919.30.6, Тирлинг Плейс) — инглиз физиги, тебраниш назарияси асосчиларидан бири; Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1873-йилдан). Кембриж университетини тугатган (1865), Ж.К. Максвелл ўлимидан кейин шу университет профессор (1879-йилдан) ва Кембриж университети кршидаги Кавендиш лаборатория директори. Британия Қироллик институти профессор (1887-йилдан).

Жоҳн Wиллиам Струтт
Таваллуди 12-ноябр 1842-йил
Лангфорд Грове, Англия
Вафоти 30-июн 1919-йил
Терлинг Плаcе, Англия
Соҳаси Физика
Мукофотлари Нобел мукофоти

Илмий ишлари акустика, тебраниш назарияси, оптика, электр ва физиканинг бошқа соҳаларига оид. У гуруҳди ва фазавий тезликлар фарқини тушунтириб берди ва гуруқли тезлик формуласи (Релей формуласи)ни яратди. Р. мутлақ қора жисм нурланишининг қонунларидан бири — шу жисм нурланиш спектрида энергия тақсимотининг трага боғликлигини ифодалайдиган қонун (Релей — Жинс нурланиш қонуни)ни ишлаб чиқди (1900), бу қонун квант назариянинг яратилишида муҳим ўрин эгаллади. Р. ёруғлик сочилишининг молекуляр назариясига асос солди. У У. Рамзай билан бирга аргонни кашф этди (1894). Нобел мукофоти лауреати (1904)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил