Jump to content

Магнето

From Ziyosfera
Revision as of 20:23, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Магнето — узгарувчан ток магнитоэлектр генератори; ички ёнув двигателларида ёнилғи аралашмасини ўт олдириш учун электр учқуни ҳосил қилиб беради. М.нинг ишлаш тарзи паст кучланишли электр токи ҳосил қилиб, уни юқори кучланишли токка айлантириши ва кўп силиндрли ички ёнув двигателларида бу токни силиндрларнинг ишлаш тартибига мувофиқ свечаларга тақсимлаши ҳамда свеча электродлари орасида электр разряд ҳосил қилишидан иборат. М. поршенли авиация двигателларида, баъзи турдаги мотоциклларда, қайиқларнинг осма двигателлари ва бошқаларда ишлатилади. XX аср 60-йилларидан ишлатилмайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил