Jump to content

Манне Сиэгбаҳн

From Ziyosfera
Revision as of 20:24, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Манне Сиэгбаҳн

Манне Сиэгбаҳн (талаффузи: Манн Сиэгбаҳн) — отаўғил швед физиклари: Карл Манне Георг (1886-йил, 12-март, Эребру — 1978.24.9, Стокголм) — швед тадқиқотчифизиги, ядро спектроскопияси асосчиси. Швеция Қироллик Фанлар академияси аъзоси (1922-йилдан), Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1933-йилдан). Лунд университетини тугатгач (1911), шу университетда ишлаган (1920-йилдан профессор). Упсала университети профессор (1924—37), Нобел физика институти (Стокголм) директори (1937—64). Илмий ишлари рентген спектроскопияси, ядро физикаси ва ядро спектроскопиясига оид. Биринчи марта рентген нурлари дисперсиясини аниклаган ва уни ўлчаган. 1 мм да 1800 бўлимли дифраксион панжарани ясаган ва унинг ёрдамида юмшоқ ренгтен нурларни ўлчаган. Деярли барча кимёвий элементларнинг рентген спектрини ўрганган ва янги спектрал чизикларнинг катта миқдорини аниклаган. Нобел мукофоти лауреати (1924)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил