Jump to content

Мардлар

From Ziyosfera
Revision as of 20:25, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Мардлар, амардлар — милоддан аввалги 1минг йилликда Каспий денгизининг жан. соҳилларида яшаган кўчманчи қад. халқ. Александр (Искандар Мақдуний) нинг юришлари баён қилинган асарларда М. мамлакати қашшоқ эканлиги туфайли ахоманийлар назарига тушмаганлиги, унинг мустақил эканлиги баён этилган.

Дастлаб, Александрдан, кейинчалик милодий II асрнинг 1-ярмида Парфия подшоҳи Фраат И томондан мағлуб бўлган М. Рей шаҳри атрофига кўчирилганлар. М. яшаган ерлар тапурлар томонидан эгалланган. Сафидруд дарёси (Эрон) М. номидан Амард деб ҳам аталган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил