Jump to content

Марийлар

From Ziyosfera
Revision as of 20:25, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Марийлар (ўзларини марий деб аташади; эски номлари — черемислар) — Россиядаги халқ, (645 минг киши). М. — Марий Элнинг туб аҳолиси (324 минг киши). Бошқирдистон (100 мингдан ошиқ киши), Татаристон (20 минг га яқин киши), Удмуртистон (тахминан 10 минг киши), Қозоғистон (12 минг киши), Украина, Ўзбекистонда ҳам яшайдилар. Умумий сони 670 минг кишидан ортиқ (1990-йиллар ўрталари). Марий тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, православлар. Шарқий М.да, асосан, анъанавий диний эътикрдлар сақланган.

Милодий 1минг йилликда Волга-Вятка дарёлари оралигида яшаган фин-угор қабилалари М.нинг аждодларидир. X асрда хазар манбаларида М. черемислар деб айтиб ўтилган. М. деҳқончилик, полизчилик, овчилик, балиқчилик, чор-вачилик, ҳунармандчилик билан шуғулланишади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил