Jump to content

Математик модел

From Ziyosfera
Revision as of 20:25, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Математик модел – математик тимсоллар, белгилар ва ҳодисалар синфининг тахминан намунаси, баёни. Математик модел тизимни математик изоҳлаш учун ишлатилувчи абстракт модел бўлиб, маълум бир ҳодиса ва жараённи математик формула ва боғланишлар орқали тушунтириб беради. Обектив дунё ҳодисаларини тўлиқ акс эттирадиган Математик модел қуриш мумкин эмас, лекин исталган аниқликда тўғри акс эттирадиган Математик модел қуриш мумкин. Математик модел 4 босқичга бўлинади: моделнинг асосий обектларини боғловчи қонунларни шакллантириш; Математик модел олиб келадиган математик масалаларни ечиш; моделнинг назарияга мос келишини аниқлаш, моделни таҳлил қилиш ва такомиллаштириш. Математик моделнинг классик намуналаридан бири суюқлик ҳаракатини ўрганишдир. Дастлаб, XVIII асрда суюқлик қисилмайдиган бир жинсли, фақат масса ва энергия сақланиши қонунига бўйсунадиган модда („идеал қисилмайдиган суюқлик“) деб олинган. Шуларга асосланиб қурилган Математик моделда суюқлик ҳаракати махсус дифференсиал тенгламалар билан ифодаланган. Кейинчалик бу Математик модел такомиллаштирилиб, суюқликнинг қисилувчанлиги, ёпишқоқлиги, молекуляр тузилиши, уюрма ҳосил бўлиши, иссиқлик, электр ва бошқа таъсирлар ҳисобига олинган дифференсиал тенгламалари тузилган. Математик модел физика, астрономия, биология, иқтисодиёт, тиббиёт ва бошқа соҳаларда асосий тадқиқот усули ҳисобланади[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил