Jump to content

Меҳржон

From Ziyosfera
Revision as of 20:26, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Нидерландиядаги Меҳреган Форс куз фестивалидаги стол, 2011 йил
Тожикистонликлар Душанбеда Меҳргон байрамини нишонлайдилар

Меҳржон, Меҳржон — кузги тенг кунликда куз байрами сифатида ўтказилган байрам. Милоддан аввалги 1 минг йиллик бошида бундай кузги байрамлар турли жойларда, мас, Эронда ва бошқа жойларда М., кўҳна Хоразмда — Чирируж, Суғдда эса Нимсарда номи билан машҳур бўлган. Ўрта асрларда Меҳржон (М.) муҳим байрамлардан бири сифатида нишонланиб келинган. Баъзи мамлакатларда Меҳржон давлатнинг расмий байрами сифатида ўтказилган. Шу мақсадда давлат хазинасидан маблағ ажратилган, совғалар тарқатилган, юртга ош берилган, сайиллар, мусобакалар, томошалар уюштирилган. М. қад. деҳқончилик маданияти билан боғлиқ байрамдир. Мусулмон уламолари бу байрамни зардуштийликка дахлдор удумлар деб, ўтказилишига қаршилик кўрсатишган. Шу боисдан бўлса керак, М. байрамини нишонлаш аста-секин тўхтаган.

XX асрнинг 90-йилларқсан М. дастлаб Тожикистонда, сўнг Ўзбекистонда қайта нишонлана бошланди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил