Jump to content

Меҳтар

From Ziyosfera
Revision as of 20:26, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Меҳтар (форс. — улуғ, жаноб) — сарой мансабларидан бири. Сомонийлар давлатида бообрў шахслар, давлат арконлари. Баъзи манбаларда М. "қишлоқ оқсоқоли" ёки "отбоқар, сайис" — маъноларида ҳам қўлланган. Бухоро хонлигида М. ҳукмдорга яқин 4 давлат мансабдорларидан иккинчиси бўлиб, баъзан у олий фармонга мувофиқ, саройга отдан тушмаган ҳолда киришга ҳақли ҳисобланган. М. зиммасига закотдан, шунингдек, товар, ақча, дон, чорва сингари тушумларнинг қонунга биноан, зарур ўринларда ишлатишни назорат қилиш вази-фаси юклатилган; 2) Қўқон ва Хива хонликларида давлат хазиначиси; 3) ўтмишда хон саройида хизмат қилувчи сурнайчи, карнайчи, ноғорачи ва доирачилардан иборат созандалар гуруҳининг етакчиси ва бошлиғи. М.лар энг моҳир, тажрибали, махсус сурнай йўлларини ва ноғора усулларини пухта эгаллаган устоз сурнайчи ёки ноғорачилардан тайинланган. Халқ орасида тарқалган қўғирчоқ ўйинлари томошаларига жўр бўлувчи, шунингдек, тўйбазмларда, миллий байрамларда, сайилларда иштирок этувчи сурнайкарнай-ноғора дастасининг бошлиғи ҳам М. деб юритилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил