Менандр
Appearance
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
| Менандр |
|---|
Менандр (Менандрос; милоддан аввалги 343— 291) — юнон драматурги. Эллинизм даври адабиётининг йирик вакили. Менандр Афина ҳаётининг ижтимоий ва сиёсий масалаларидан кўра инсоннинг шахсий турмуши манзараларини кенгроқ ёритишга интилган. 100 дан ортиқ комедиясидан бизгача сақланган „Ҳаким суди“, „Қирқилган соч“, „Самослик аёл“ ва бошқа асарларида қаҳрамонларнинг ички дунёси, дард-у аламлари, севинч ва шодликлари тасвирланган. Менандр даврнинг илғор фалсафий қарашлари мавқеида туриб, умуминсоний масалаларга оид ижобий фикрларни баён этган, жафокаш қулларнинг ақл-идрок ва тадбиркорликда ўз хўжайинларидан юксаклигини кўрсатган. Менандр ижоди кейинги даврлар драматургияси ривожига катта таъсир қилган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Менандр“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Менандрга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |