Jump to content

Мецсо-тинто

From Ziyosfera
Revision as of 20:27, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Мецсо-тинто (итал. меззо - ўрта ва тинто — бўялган) — металл гравюра тури; асосан, чуқур босмага тааллуқли, рангли босмада ҳам қўлланади. Босмада сидирға қора тус ҳосил қилиш учун М.-т.да босма шакл (пластина)нинг текис юзаси механик ёки кимёвий усулда донадор (ғадир-будур) қилинади; сўнг тоза ёки бўёқ қопланган пластина юзасига тасвир ишланади, расмдаги ёруғ жойларнинг юзаси текисланади ёки қириб тозаланади. Бу жараён туфайли нурдан сояга аста-секин ўтиш имконияти яратилади. М.-т. усулидаги гравюралар теран ва майин ранги, бой ва нозик нурсояси билан ажралиб туради. XVII аср ўрталарида немис устаси Л. Зиген ихтиро қилган. XVIII—XIX аср бошларида кенг тарқалган бўлиб (айниқса, Англияда, шунингдек, Франсия, Россия ва бошқаларда), асосан, картиналарни ишлаб чиқаришда қўлланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил