Jump to content

Мехико

Координаталари: 19°21′15″Н 99°37′51″W / 19.35417°Н 99.63083°W / 19.35417; -99.63083
From Ziyosfera
Revision as of 20:27, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Мехико
испанча: Эстадо де Мéхиcо

Герб
Герб
Байроқ
Байроқ
Штат
Таркибида 125 муниципалитет
Маъмурий маркази Толука
Йирик шаҳари Экатепек-де-Морелос
Асос солинган санаси 4-октабр 1823
Губернатор Эрувиэл Áвила Виллегас, ПРИ ПРИ с 16.09.2011
Расмий тили испан
Аҳоли (2010) 15 175 862
Зичлиги 707,14 киши./км²
Миллатлар таркиби Метислар, масауа, отомлар, миштеклар, оқлар.
Динлар таркиби Католиклар (91,2 %), протестантлар ва эвангеллар (3,8 %), бошқа насронийлар(1,6 %), яҳудийлар (0,1 %), бошқа динлар(0,7 %), атеистлар ваагностиклар (1,8 %).
Майдони 21 461 км² (25-ўрин)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 5540 м
Кенглиги 20° 17' — 18° 22' Н
Узунлиги 98° 36' — 100° 37' Э
Вақт минтақаси УТC-6
Код ИСО 3166-2 МХ-МЕХ
Почта индекси Мех.
Расмий сайти http://www.edomex.gob.mx/
Харитада
Мехико харитада
19°21′15″Н 99°37′51″W / 19.35417°Н 99.63083°W / 19.35417; -99.63083

Мехико — Мексиканинг марказидаги штат. Майдони 21,5 минг км². Аҳолиси 13,08 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Толука шаҳри Марказий Меса тоғлигининг жан. қисми, қисман Вулканли Серра тоғларида жойлашган. Ғарбда Толука тоғ оралиги ҳавзаси ва шарқда Мехико ҳавзасини ўз ичига олади. Вулкан ҳаракатлари фаол сейсмик раён ҳисобланади. Иклими тропик, тоғли иқлим, ўртача ойлик температуралар 9—12° дан 15—18° гача. Йилликёғин 500–1000 мм. Тоғлар ўрмонлар билан қопланган, 4000 м дан баланд ерлар яйловлардан иборат. Хўжалигининг асосини қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Экин майдонининг 40% лалмикор ерлар (маккажўхори, дуккакли экинлар, арпа экилади), 9% суғориладиган ерлардан иборат. Толука шаҳри атрофида буғдой экилади, сут чорвачилиги, шимолий раёнларда куйчилик ривожланган. Асосий саноат корхоналари: автомобилсозлик, кимё, енгил саноат, металлсозлик, сунъий ўғитлар ишлаб чиқариш[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил