Монастирлар

Revision as of 20:28, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Монастирлар (юнонча: монастерион — монахлар маскани) — черковнинг муайян йўл-йўриқлари асосида бирга яшовчи монах (роҳиб)лар жамоаси; монахлар жамоаси фойдаланадиган ибодатхона, турар жой ва хўжалик бинолари мажмуи. Биринчи буддистлар М.и милоддан аввалги 1минг йиллик ўрталарида Ҳиндистонда пайдо бўлган. Будда М. и кейинчалик Бирма ва Таиланд (II—III асрлар)да, Ветнам ва Хитой (IV аср)да, Корея ва Япония (VI—VIII асрлар)да ҳамда Индонезия (VII аср)да вужудга келди. Христиан М.и эса дастлаб III—IV асрларда Мисрда, сўнгра Рим империяси (IV—V асрлар)да, кейинчалик Европада юзага келган. М. йирик ер эгаларига айланиб, диний мафкура маркази бўлиб қолган. М. вужудга келган дастлабки пайтларда иқтисодиёт ва маданият тараққиётида муайян рол ўйнаган. Ўзбекистонда Рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархиясига қарашли 3 та монастир бор: Свято Николск Троицк аёллар монастири (Тошкент шаҳри, Миробод тумани), Свято Покровск аёллар монастири (Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани), Свято Георгиевск эркаклар монастири (Чирчиқ шаҳри). Камолжон Комилов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил