Мотел

Revision as of 20:29, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Мотел (лотинча: мотел, мотор — мотор ҳаракатланмоқ ва ҳотел — меҳмонхона, отел сўзларидан) — автотуристлар учун меҳмонхона. М.лар катта автомагистрал бўйларида, йирик шаҳарлар атрофида, курортларда ва туристлар эътиборини жалб қиладиган хушманзара жойларда қурилади. М. кўпроқ йил бўйи ишлайдиган ва 100— 200 кишига мўлжалланган бир неча бўлинмалар (меҳмонхона, ресторан, техник хизмат кўрсатиш ст-яси, ёнилғи шохобчаси, гаражлар ва бошқа ёрдамчи хоналар)дан иборат бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил