Jump to content

Мусодара

From Ziyosfera
Revision as of 20:30, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Мусодара — шахсга тегишли мулкни пул тўламасдан, мажбурий равишда давлат ихтиёрига ўтказиш.[1] Мулк унинг эгасидан фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда жиноят ёки ўзга ҳуқуқбузарлик учун суд қарорига мувофиқ олинади ва баҳоси белгиланиб, мусодара қилинади.

Ўзбекистонда

Ўзбекистон Республикасида маҳкумнинг мулкини мусодара қилиш жазоси 2001-йил августида бекор қилинган (ЖК, 53-модда). Лекин жиноят йўли билан орттирилган ёки жиноят содир этиш воситаси бўлган мулк, албатта, мусодара қилинади (ЖПК, 211-модда).

Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки буюми туман (шаҳар) судяси, баъзи ҳолларда — божхона ва солиқ органлари томонидан мусодара қилинади (Ўзбекистон Республикаси, МЖК, 27-модда). Жумладан, божхона назорати чоғида топилган ҳуқуқбузарлик ашёлари, транспорт воситаси олиб қўйилиб, баҳоланади ва судя ёхуд божхона органининг бошликлари томонидан мусодара қилинади (Божхона кодекси, 186-модда).

Манбалар

  1. ↑ "Мусодара". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 2000-2005. 

Ҳаволалар