Jump to content

Нимфалидлар

From Ziyosfera
Revision as of 20:32, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Нимфалидлар (Мймпҳалидаэ) -кундузги капалаклар туркуми. Қанотлари ёзилганда 25–80 мм, устки гомони чиройли нақшиндор. Қуртларининг танасида пихлари ва кутикуляр ўсимталари бўлади. 2 мингга яқин тури маълум. Турлари тропик ва субтропик минтақаларда айниқса хилма-хил. Капалаклари яхши учади; айрим турлари миграция қилади. Ёш қуртлари ўргимчак тўрига ўхшаш учларида ғуж бўлиб яшайди. Ўтлар, баъзан дарахтлар барги билан озиқланади; кўпчилиги бирон ўсимлик турига ихтисослашган олигофаглар. Ғумбаги танасида ялтироқдоғлар бор; бошини пастга осилтириб бирон нарсага ёпишиб олади. Ёш капалаклик ёки қуртлик даврида қишлайди. Н. орасида садафдорлар, тасмалилар, шашкалилар, қичитқон ўт капалаклари, турли рангли капалаклар, мотамсаро капалаклар, адмирал, геликонидлар ва бошқа кўпчиликка таниш.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил