Jump to content

Новодевичий монастири

From Ziyosfera
Revision as of 20:33, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Новодевичий монастири - қад. рус меъморий ёдгорлиги. Аёллар монастири. Смоленскнинг олиниши шарафига княз Василий ИИИ томонидан бунёд этилган (1524). Дастлаб Москвани жан.дан ҳимоя қилиш вазифасини ўтайдиган қалъа сифатида курилган. XVI—XVII асрларда аёллар монастири вазифасини ўтаган. Новодевичий монастири турли даврларда қурилган кунгурадор деворлар (XVII аср охири), ҳашаматли собор (1524—25), ошхона, маликалар палатаси, ибодатхона (XVII асрнинг 80-йиллари) ва кўп поғонали куркам қўнғироқхона минораси (1689—90) ва бошқалардан иборат. Уларнинг қурилиш усули ва меъморий безакларида XVII аср рус меъморлигининг ўзига хос томонлари ёрқин акс этган. 1922—34 йиллардан музей ҳудудининг бир қисми рус маданиятининг таникли арбоблари, давлат, жамоат ва ҳарбий арбоблари ва бошқа дафн этилган Новодевичий кабристонига туташ. 1994-йил бошларида аёллар монастири тикланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил