Jump to content

Оптик печ

From Ziyosfera
Revision as of 20:34, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Оптик печ — бирон бир энергия манбаи (мас, Қуёш, кучли лампочка) нинг нур энергиясини қайтаргичлар воситасида тўплаб, кичикроқ (одатда 1 – 30 мм, йирик печларда 350 мм гача) сиртга фокуслаш орқали юқори (1000—5000°) температура ҳосил қиладиган қурилма. Ҳйп энергияси манбаига кўра, қуёш печлари (гелиоқурилма), сунъий энергия манбалари (лампочкалар, графит қиздиргичлар, ёй лампалар, ксенон лампалар, плазмавий нурлатгичлар)дан фойдаланиладиган хилларга бўлинади. Оптик печ таркибига нур тарқатиш манбаи, нур қайтариш қурилмаси, нур оқимини ростлаш қурилмаси ва иш ка-мераси киради. Оптик печ материалларнинг физиккимёвий хоссаларини тадқиқ қилишда, қийин эрийдиган материалларни суюқлантириш, пайвандлаш ва кавшарлашда, монокристалларни ўстиришда, рангли металларни аралашмалардан тозалаш (рафинациялаш) ва бошқа мақсадларда кенг қўлланади. Яна қ. Гелиотехника.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил