Jump to content

Оптик телеграф

From Ziyosfera
Revision as of 20:35, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Оптик телеграф — ахборотларни семафор алифбоси ёрдамида визуал (кўриб) узатиш системаси. XIX аср 1-ярмида кенг тарқалган. Биринчи Оптик телеграфни 1794-йил ака-ука франсузлар К. ва И. Шапп Париж билан Лилл орасига (225 км) қурган. Қўзғалувчан рейкалардан иборат бўлган узатувчи семафор қурил-ма минорага ўрнатилган. Оптик телеграф линияси бирбиридан кўриниб турадиган миноралар тизимидан иборат бўлган. Дунёдаги энг узун Оптик телеграф линияси Петербург (Россия)дан Варшава (Полша)гача бўлган (1200 км) линия 1835—54 йилларда ишлаб турган. Ҳозир Оптик телеграф ўрнига радиотелеграф, фототелеграф (факсимил), электр телефаф алоқа қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил