Jump to content

Парагенезис

From Ziyosfera
Revision as of 20:37, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Парагенезис (пара... ва генезис), минераллар парагенезиси — ҳосил бўлиш шароити умумийлиги билан ўзаро боғлиқ бўлган ва Ер пўстида қонуниятли бирга учрайдиган минераллар. "П."терминини 1849-йил И. Брейтгаупт таклиф қилган. "П." тушунчаси 1920-йилларда В. И. Вернадский асарларида ривожлантирилди.

Парагенетик ассоциация ни шакллантирувчи минераллар минерал ҳосил бўлишидаги давомийлиги турлича бўлган вақт ичида ва ҳар хил физик-кимёвий ва термодинамик шароитларда кечувчи бирорта табиий жара-ённинг ривожланиши натижасида ву-жудга келади. Кўп ҳолларда, минералларнинг биргина парагенетик ассоциациясининг ўзида бирорта ми-нералнинг турли вақтда ҳосил бўлган алоҳида бўлаклари кузатилади. Турли ёшдаги бундай минераллар уларнинг генерацияси дейилади. Кимёвий муҳит, унинг геологик ривожланиши, термодинамик шароитлар ва бошқа минераллар парагенезиясини белгиловчи муҳим омиллар ҳисобланади. Ўхшаш шароитларда вужудга келган минераллар парагенетик қаторлар ни ҳосил қилади. Булар турли конларда крнуниятли такрорланади. Минералларнинг шундай каторларига магматик тоғ жинслари, пегматитлар, кимберлитлар, гидротермал руда томирлари, рангли металлар рудаси конлари зона-сидаги минераллар ассоциацияси мисол бўлади.

Минераллар парагенезияси минераллар ҳосил бўлишида иштирок этувчи элементлар парагенезиси билан узвий боғлиқ. П.ни ўрганиш фойдали қазилмаларни излашда катта амалий аҳамияти бор, чунки ассоциацияда бир ми-нералнинг учраши йўлдош минералнинг борлигидан дарак беради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил