Jump to content

Парвон

From Ziyosfera
Revision as of 20:38, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Парвон, Фарвон — ўрта асрларда Тоҳаристон шаҳарларидан бири. Панжҳир дарёси водийсида жойлашган. 11-а.да бу ердан Тоҳаристоннинг Кобул вилояти билан чегараси ўтган. X асрда сомонийлар даврида П.да катта ва гавжум жоме мас-жиди бўлган. П. зарбхонасида сомонийлар, ғазнавийлар, мўғуллар, ҳулокуийлар ва темурийлар даврида пул зарб килинган. П. XX аср бошида ҳам ўзининг қад. номи билан аталган, сўнгра Жабал ас-Сирож деб атала бошланган. Жалолиддин Мангубердининг мўғуллар устидан қозонган энг ёрқин ғалабаси П. яқинида бўлган (қаранг Парвон жанги).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил