Jump to content

Полигон

From Ziyosfera
Revision as of 20:39, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Полигон (юн. полйгонос — кўп бурчакли) — 1) ҳарбийда қуруқлик ёки денгизнинг қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникани синаш, қўшинлар (флот кучлари)нинг жанговар тайёргарлигига доир тадбирларни ва тактика бора-сидаги тадқиқотларни ўтказиш учун махсус жиҳозланган қисми; тажриба учун ва кўплаб ишлаб чиқариладиган жанговар қуролларни, қарбий техникани синаш ҳамда қўшинлар (флот кучлари)ни жалб қилган ҳолда тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган илмий тадқиқот муассасаси; П. доимий ва муваққат (вақтинчалик) бўлиши мумкин. Вази-фасига кўра, илмий тадқиқот, ўқувмашқ ва завод П.ларига бўлинади. Синаладиган ҳар-бий воситалар бўйича ядро, ракета, артиллерия, зенит, танк, ўқ отиш, авиация, Торпедо, муҳандислик, автомобил, алоқа ва бошқа турдаги П.лар фарқ, қилинади; 2) қурилишда — йиғма қурилиш конструксиялари (мас, те-мир-бетон панеллари) тайёрлаш учун махсус жиҳозланган очиқ майдон. П. жиҳозлари: бетон қориш қурилмалари, бетон ётқизгичлар, буғлаш ка-мералари, кўтариш кранлари, бетон қуйиш қолиплари ва бошқа[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил