Jump to content

Порту

From Ziyosfera
Revision as of 20:40, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Порту

Порту, Опорто — Португалиянкнт шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Порту округининг маъмурий маркази. Ахолией 302 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари, шаҳар атрофи билан 1,2 млн. киши). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Дору дарёсининг Атлантика океанига қуйилиш жойидаги йирик порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Аҳолисининг сони ва иқтисодий аҳамияти жиҳатидан мамлакатда Лиссабондан кейин 2-ўринда. Машинасозлик (кемасозлик, электротехника) саноати ривожланган. Тўқимачилик, озиқ-овқат (виночилик, балиқ консервалаш), тикувчилик саноати корхоналари мавжуд. Шаҳар милоддан аввалги I асрдаримликларнинг Портус-Кале қишлоғи ўрнида вужудга келган. Португалия давлатининг вужудга келишида муҳим рол ўйнаган, мамлакат номи ҳам шу ша-ҳар номидан олинган. Университет (1911) ва бошқа олий ўқув юртлари, музей бор. Меъморий ёдгорликлардан XII—XVIII асрларда қурилган собор ва черковлар сақланган.[1]


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил