Прая

Revision as of 20:40, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Прая — Кабо-Верде давлати пойтахти. Сантягу оролнинг жан. соҳилида. Аҳолиси 62 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Атлантика океани соҳилидаги порт (четга апелсин, шакарқанд, кофе чикарилади). Трансатлантика денгиз йўллари тугуни. Балиқ ва денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, темир-бетон, керамика бу-юмлари заводлари, мебел, тикувчилик фабикалари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Бадиий ҳунармандчилик устахоналари, маиший электротехника буюмларини йи-ғиш ва таъмирлаш корхоналари ишлаб турибди. Мохов касаллигига қарши ку-рашиш маркази. Шаҳарга XV аср охирларида асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил