Jump to content

Пролювий

From Ziyosfera
Revision as of 20:40, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Пролювий (лотинча пролуо — юваман, оқим билан чиқараман) — тоғ жинсларининг ёғингарчилик таъсирида ювилишидан ҳосил бўлган ғовак жинслар. П. тоғ этакларидаги текисликка оқим таъсирида келиб, деворга ўхшаш турли тўсиқлар ҳолида чўкиб жойлашади. П. турли катталикдаги чақиқжинс парчаларидан иборат бўлган, оралари се-ментловчи материал сифатида қум ва лой билан тўлган ҳолда фангломерат ёки жуда кичик заррачалардан иборат бўлган лёсс чўкиндиларини ҳосил қилади. „П.“ терминини А. П. Павлов (1914-йил) киритган. П. Ўрта Осиёнинг тоғ ён бағирларида ҳамда арид зоналарда, жумладан, мавсумий сув оқимлари бўладиган жойларда кўп учрайди. П.лар билан кўпинча сочма конларнинг баъзи турлари, норуда қурилиш мате-риаллари конлари боғлиқ бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил