Jump to content

Протонефридийлар

From Ziyosfera
Revision as of 20:40, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Протонефридийлар (прото... ва нефридийлар) — ясси ва тўгарак чувалчанглар, немертинлар, айрим ҳалқали чувалчанглар, лансетниклар, форонидлар ва баъзи моллюскалар личинкаси учун хос бўлган айириш органлари. П. 1 та ёки бир неча шохланган найчалар ва улар ичида жойлашган бир тутам киприкларга ёки 1 та (ёки бир нечта) хивчинга эга бўлган ҳужайрадан иборат. Моддалар алмашинуви маҳсулотлари филтрланиб учки ҳужайралар бўшлиғига ўтади ва киприклар ёки хивчинлар ёрдамида найларга ҳайдалади. Киприклар ва хивчинларнинг бир меъёрда ишлаши туфайли суюклик П.нинг найчалари орқали оқиб ўтиб туради. Найчаларда ҳосил бўлган сийдик асосий найга тушади ва у ердан махсус тешиклар орқали ташқи муҳитга чиқарилади. Сўрғичлилар, оғиз айлангичлилар ва айрим б. ҳайвонларда П. сийдик тўпланадиган махсус орган — қовуққа очилади; сийдик у ердан қовуқ девори қисқариши туфайли ташқи муҳитга, тиканбошлилар ва приапулидларда эса жинсий найларга чиқарилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил