Редуцентлар

Revision as of 20:44, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Редуцентлар (лот. редуcенс — қайтаётган, қайта тикланаётган), деструкторлар — ўлик органик моддалар билан озиқланиб, уни минераллаштирадиган (деструктор) организмлар. Р. органик моддаларни парчалаб, продуцентлар ўзлаштира оладиган оддий анорганик бирикмаларгача олиб келади. Р.га сапротроф бактериялар, замбуруғлар ва бир қанча ҳайвонлар (ёмғир чувалчанглари, сапротроф ҳашаротлар, ўлимтикхўр ҳайвонлар) киради. Қуруқлик экосистемаларида органик қолдиқларнинг парчаланишида тупроқ ҳайвонлари (ёмғир чувалчанглари, ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари), бактериялар ва замбуруғлар катта аҳамиятга эга. Р. ёрдамида ўрмонлар тупроғида ҳар йили ҳосил бўладиган ўсимлик қолдиқларининг 90% га яқин қисми ўзлаштирилади. Сув экосистемасида Р. функсиясини планктон ҳайвонлар бажаради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил